Республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди
2026-03-10 14:55:00 / Янгиликлар

Семинар “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кибержиноятчиликка қарши кураш” мавзусида ташкил этилди. Унда сўзга чиққан мутахассислар фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, бугунги кунда ёшлар ўртасида киберхавфсизлик маданиятини шакллантириш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди. Интернет тармоғида учраётган турли фирибгарлик ҳолатлари ҳамда ахборот таҳдидларидан ҳимояланиш йўллари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Таъкидланганидек, бу каби семинарлар ёшларнинг билим ва кўникмаларини бойитиш, уларда масъулият ҳиссини ошириш ҳамда хавфсизлик маданиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


