Меморандум имзоланди
2026-03-07 13:35:00 / Янгиликлар
Куни кеча, ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандум ҳарбий хизматга чақиртирилган ёш аскарларни касбга ўқитишга хизмат қилади.

Учрашувда ёш аскарларни касбга ўқитиш, уларнинг ахборот технологиялари ва компьютер саводхонлиги бўйича билимларини ошириш, шунингдек хизматдан сўнг ишга жойлашиши ёки ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга асосан, муддатли ҳарбий хизматчилар “Ахборот технологиялари”, “Пайвандлаш ишлари”, “Чилангарлик ишлари” йўналишларида икки ва уч ойлик ўқув курслари орқали касбга ўқитилади.


