“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
2026-03-06 18:30:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш аскарлар билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашув давомида раҳбарлар ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир давомида ёш аскарлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, раҳбарлардан атрофлича жавоблар олдилар.
Учрашув якунида муддатли ҳарбий хизматни ўташ давомида сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор аскарлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



