Аёл — меҳр, нафосат ва ҳаёт тимсоли
2026-03-06 17:35:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бош бошқармалари, бошқармалари ва таркибий тузилмаларида "8 март — Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва хизматчи аёлларга алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилди. Шунингдек, аёл-қизларга гулдасталар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Юртимиз тинчлиги ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш йўлида фидойилик билан хизмат қилаётган барча аёл-қизларимизни байрам билан самимий табриклаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!









