Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди
2026-03-06 15:05:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Фавқулодда вазиятлар вазирининг баҳор фаслининг нафис айёми билан тизимда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва хизматчи аёлларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, самимий муборакбод этди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Мирзо Карим, Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Махфират Зокирова иштирок этиб, тизим аёлларини табриклади ва ўз шеърларидан ўқиб берди. Шунингдек, “Ниҳол” мукофоти совриндори Умид Шахобов ва Дилноза Исмияминова, шунингдек ФВВ Академияси оркестри ҳамда хонандалари ижросидаги концерт дастури тантанага ўзгача шукуҳ бағишлади.








