Наманганда “Вазир ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
2026-03-06 09:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғ.Джамаловлар иштирокида «Ёшлар куни» муносабати билан Наманган шаҳрида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган "Вазир ва ёшлар" учрашувида тизимда хизмат олиб бораётган ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар ҳамда оталиққа олинган ёшлар, жамиятда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазири бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ва ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзининг узоқ ҳаёт йўли тўғрисида сўз юритиб, касбий билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларнинг таклифлари, ташаббуслари ва уларни қийнаётган масалалар тингланди.
Тадбир якунида, иштирокчи фаол ёшларга Фавқулодда вазиятлар вазирининг "Фахрий ёрлиғи" ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Албатта, ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг келажаги, миллатнинг эртанги куни, давлатнинг таянчи. Уларнинг қалбида ишонч ва ғурурни уйғотиш, орзу-интилишларига йўл очиш эса бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.





