Навоий вилояти Навбаҳор тумани Ёшлар марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
2026-03-05 16:45:00 / Янгиликлар
Ушбу тадбирда Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Ғ. Эшонов, Навоий вилояти Ҳарбий прокурори — Адлия полковниги Ж. Ўринов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси Ж. Жумаев ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.

Унда раҳбарлар ўзларининг кўп йиллик хизмат фаолияти, жасорат ва матонат талаб этган воқеалар ҳақида сўзлаб беришди. Учрашув давомида энг оғир дамларда ҳам тушкунликка тушмаслик, вазиятни тўғри баҳолай олиш ва масъулиятни ҳис қилиш ҳар бир ёшнинг ҳаётий тамойили бўлиши кераклиги, ҳар қандай муваффақиятсизлик кейинги катта ғалаба учун замин эканлиги, асосийси — тўхтаб қолмасдан, ўз устида ишлашда давом этиш лозимлиги, мураккаб шароитда ҳиссиётларга берилмасдан, ақл билан иш тутиш сирлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилди.



