Наманган вилояти Учқўрғон туманида кенг кўламли профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-03-05 16:00:00 / Янгиликлар
Шунингдек, тадбир давом эттирилиб, "Ўрдабоғ" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда шартли равишда юзага келиши мумкин бўлган ёнғин ва зилзила ҳолатларида фуқароларни қутқариш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқ ташкил этилди.
Сўнгра туман ҳудудидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида фавқулодда вазиятлар юзага келганда, хусусан зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Бундан ташқари, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи "Норин" дарёсининг чап қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда дамба тиклаш ишлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Тадбирлар давомида "Туркистон" МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёни ва сифати ҳам ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
