Сурхондарё вилояти ФВБда "Жасорат мактаби" ўқувчилари ва "Ёш қутқарувчи" клуби аъзолари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди
2026-03-05 15:15:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида ёшлар бошқармада яратилган замонавий шарт-шароитлар, ўқув базаси ҳамда қутқарувчиларнинг кундалик хизмат фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар томонидан улар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар тизимида хизмат қилишнинг масъулияти ва шарафи ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида ёшлар қутқарув техникалари ва махсус асбоб-анжомлар, ҳимоя воситалари билан таништирилди.




