Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Андижон вилоятида давлат инспекторларининг маҳалла биноларидаги хизмат хоналари ўрганилди
2026-03-04 16:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ўрганишлар жараёнида хизмат хоналарининг моддий-техник таъминоти, иш шароитлари, хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳамда фаолиятни самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мавжуд шароитларни янада яхшилаш, давлат инспекторлари учун қулай ва хавфсиз иш муҳитини яратиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Мазкур тадбирлар жойларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, профилактик ишларни кучайтириш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.



