Самарқанд туманида жойлашган ихтисослаштирилган мактабда махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди
2026-03-03 17:20:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Самарқанд туманида жойлашган ихтисослаштирилган мактабда ўқувчи-ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Машқ давомида зилзила, ёнғин ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар амалий тарзда кўрсатиб берилди. Ўқувчилар эвакуация йўлаклари орқали тартибли равишда чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунчаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, тадбир доирасида кўргазмали профилактик машғулот ҳам ташкил этилди. Унда ўқувчи-ёшлар қутқарув хизматида фойдаланиладиган махсус техникалар, замонавий қутқарув воситалари, ҳимоя кийимлари ва асбоб-ускуналар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Мутахассислар томонидан ҳар бир жиҳознинг вазифаси ва ундан фойдаланиш тартиби батафсил тушунтириб берилди.
