Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов Сирдарё вилоятида маҳаллада шакллантирилган ёшлардан иборат “Фавқулодда вазиятлар волонтёр”лари билан учрашди
2026-03-03 13:20:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Учрашув давомида Вазир ёш волонтёрлар билан очиқ ва самимий суҳбат қуриб, уларнинг таклифларини тинглади. Шунингдек, масъулларга волонтёрлик гуруҳлари фаолиятида “маҳалла – волонтёр – давлат инспектори” узвий ҳамкорлигини самарали йўлга қўйишни, уларнинг кўмагида маҳаллани фавқулодда вазиятлардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган “Биз биргамиз!” ҳаракатини амалга оширишни таъкидлади.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда фаоллик кўрсатган, натижалари билан бошқаларга ўрнак бўлган ёш волонтёрларга бериладиган имтиёзларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, маҳаллаларда ташкил этилган «Маҳалла муҳофазаси» хоналарини кўздан кечириб, маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар юзасидан тақдимот билан танишди. Бу борада ФВБ раҳбарлари ва масъулларга профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида натижадорликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

