Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов Сурхондарё вилоятида “Маҳалла муҳофазаси” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
2026-02-27 16:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Жараёнда, Вазир “Маҳалла муҳофазаси” ходимлари билан учрашиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида фуқаролар билан яқин ҳамкорликда ишлаш орқали кўзланган мақсад ва ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ходимларнинг хизмат кўрсатишда фойдаланадиган махсус техникалари ва асбоб-анжомларини кўздан кечирди.
Шундан сўнг ҳудудлардаги қутқарув қисмларига борилди ва шахсий таркиб билан учрашувлар ўтказилиб, махсус техникалар ва асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни олиб борилиши ва шахсий таркибга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Шунингдек, ФВБ раҳбарларига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида самарадорликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.





