Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-02-25 18:25:00 / Янгиликлар
Ўрганишлар давомида фавқулодда вазиятлар органларининг давлат назорати инспекторлари фаолияти, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” тамойиллари асосида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув қисмларидаги махсус техникалар ҳолати, асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни ташкил этиш даражаси ҳамда шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар батафсил кўздан кечирилди.
Жараёнда маҳаллаларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Якунда ҳудудий ФВБ раҳбарларига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш самарадорлигини янада ошириш, профилактик ишларни кучайтириш ҳамда хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.



