Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
2026-02-25 17:05:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида Республика ихтисослашган онкология ва радиология маркази Бухоро филиалида “Фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Мазкур ўқув машқлари давомида шифохона ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тезкор-қутқарув куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда синовдан ўтказилди. Унда шартли ёнғинни бартараф этиш, беморлар ва тиббиёт ходимларини босқичма-босқич эвакуация қилиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш, фавқулодда вазиятларда тезкор ахборот алмашинуви ва бошқарувни ташкил этиш масалалари амалий кўриб чиқилди.
Ўқув машқлари якунида аниқланган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.







