Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И. Икрамов Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари билан суҳбатлашди
2026-02-25 14:10:00 / Янгиликлар
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ташаббускор профессор-ўқитувчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича тингланиб, уларнинг амалий аҳамияти алоҳида эътироф этилди. Вазир педагогларнинг илғор ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тизимли ишларни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, вазир институтда мавжуд бўлган услубий ва методик қўлланмаларни синчковлик билан кўздан кечирди. Уларнинг мазмунини замонавий талаблар, илғор педагогик технологиялар ва халқаро тажрибалар асосида янада бойитиш лозимлигини таъкидлади. Хусусан, ўқув жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш, амалий машғулотлар самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли ресурслардан кенг фойдаланиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Якунида вазир томонидан институт фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.



