Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади
2026-02-23 16:55:00 / Янгиликлар

Бугун, Жиззах вилояти ФВБда жорий йилнинг 3–5 март кунлари Янгиобод туманида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий ҳамда функционал қуйи тизимларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ўтказилиши белгиланган Қўмондонлик штаб ўқув машқи муҳокамаси ўтказилди.
Ушбу машқлар орқали тегишли хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини синовдан ўтказиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, шу билан бирга, жойлардаги аҳоли ва ҳудудларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини ошириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳрининг “Олмазор” маҳалласида жойлашган юқори қаватли турар жой биноларида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди. Машқда ҳамкорликдаги хизматларнинг амалий ҳаракатлари бажарилди ва машқ якунида масъуллар томонидан баҳоланди.







