Самарқанд вилояти ФВБ томонидан Самарқанд шаҳрида жойлашган "Шодиёна" савдо мажмуасида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-02-21 10:25:00 / Янгиликлар

Машқ давомида шартли ёнғинни бартараф этилиб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда махсус техникалардан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.
Мазкур машғулотдан кўзланган асосий мақсад — савдо мажмуасида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш, куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда эвакуация жараёнларини амалий тарзда синовдан ўтказишдан иборат бўлди.






