Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди
2026-02-20 20:50:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида ходимлар ўртасида маънавий-маърифий суҳбатлар, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишлари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди. Унда Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва фидойи этиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир давом эттирилиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг жамият ва тизим ривожига кўрсатадиган таъсири ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Ходимларга хизмат фаолияти давомида қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига амал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.




