Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган бир нечта қутқарув қисмларининг жанговар шайлигини текширди
2026-02-20 17:30:00 / Янгиликлар

Текширув давомида шахсий таркибнинг тайёргарлик даражаси, махсус-техника ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш имкониятлари атрофлича ўрганилди. Амалий машғулотлар жараёнида қутқарувчиларнинг касбий маҳорати ва ўзаро ҳамкорлик даражаси синовдан ўтказилди.
Полковник С.Т. Зупаров томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди ҳамда бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.



