Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди
2026-02-20 10:45:00 / Янгиликлар
Ўрганишлар давомида фавқулодда вазиятлар органи давлат назорати инспекторлари фаолияти, маҳаллаларда ташкил этилган “Маҳалла муҳофазаси” хоналари, “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” олиб борилаётган тадбирлар, шунингдек, ҳудудлардаги қутқарув махсус техникалари ва асбоб-анжомларнинг шайлиги, хизматни олиб борилиши, шахсий таркибга яратилган шарт-шароитлар ва муҳандислик иншоотларининг ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Жараёнда Зомин туманидаги “Мустақиллик” маҳалласида маҳалла фаоллари ва тегишли ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказилиб, унда Юртбошимиз томонидан имзоланган Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталди ва ижросини таъминлаш борасида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Шу билан бирга ФВБ раҳбарларига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасида самарадорликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.







