ФВВ Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар органлари офицерлари билан ўқув-услубий йиғини ўтказилди
2026-02-19 18:55:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 16-18 кунлари ФВВ Академиясида ўтказилган ўқув-услубий йиғинида вазир ўринбосари Н.Кадиров, ФВВ масъул ходимлари, ҳудудий ва таркибий тузилмалардан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар органлари офицерлари иштирок этди.

Унда, соҳа ходимлари учун маънавий-маърифий ва бошқа йўналишлар бўйича машғулотлар ташкил этилиб, уларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Йиғин давомида иштирокчилар Ислом цивилизация маркази ҳамда Мудофаа вазирлиги Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида янги барпо этилган ўқув-моддий база билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.





