«Ислом нури» жоме масжидида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-02-19 11:55:00 / Янгиликлар

«Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси бошлиғи полковник Ҳ. Бобонов раҳбарлигида тегишли хизматлар билан «Ислом нури» жоме масжидида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Бунда, фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинни бартараф этиш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди. Якунда, тезкор хизматларнинг шайлиги баҳоланди.



