Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ томонидан ФВДқТ таркибига кирувчи хизматлар иштирокида тунги ўқув машғулоти ўтказилди
2026-02-16 17:10:00 / Янгиликлар
Ўқув машғулотида Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимлари таркибига кирувчи тезкор хизматлар томонидан фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш, юзага келганда оқибатларини бартараф этиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинларни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.
Шунингдек, машғулот якунида тезкор хизматларнинг амалий ҳаракатлари таҳлил қилиниб, масъуллар томонидан баҳоланди.
