Тошкент вилояти ФВББ томонидан Бўстонлиқ туманида жойлашган Чиноркент дам олиш маскани ҳамда унинг канат йўли ҳудудида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
2026-02-14 14:30:00 / Янгиликлар
Ўқув машғулоти давомида фавқулодда вазият содир бўлганда қутқарув хизматларининг тезкор ҳаракатлари, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда куч ва воситалар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш амалий жиҳатдан синовдан ўтказилди.

Шунингдек, канат йўлида юзага келиши мумкин бўлган техник носозликлар ёки табиий хавф-хатарлар шароитида ҳаракат қилиш алгоритмлари, қутқарув ускуналаридан тўғри фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — шахсий таркибнинг касбий тайёргарлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда тезкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат.







