Самарқанд вилояти ФВБ томонидан ёнғин, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмаси чақнашининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
2026-02-13 19:45:00 / Янгиликлар

Тадбирлар давомида соҳа ходимлари томонидан маҳаллаларда хонадонбай профилактик ўрганиш ишлари амалга оширилиб, аҳоли яшаш хонадонларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати, иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоқларининг созлиги ҳамда газ жиҳозларининг техник ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, фуқароларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда турли табиий ва техноген хавфлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.



