Шарқ аёлининг маънавий қиёфаси
2026-02-13 19:05:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида шу мавзуда семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жамила Шермуҳаммедова, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Махфират Зикирова ҳамда вазирлик тизимида хизмат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизлар иштирок этишди.

Машғулот давомида шарқ аёлларига хос бўлган назокат, ақл-заковат, маърифат, садоқат ва иффат каби хислатлар замонавий дунёда тобора долзарблашиб бораётганлиги, миллий қадриятлар ҳамда шарқ аёлининг маънавий қиёфасини асраб қолишда вазирлик аёллари ёшларга ҳар жиҳатдан ўрнак бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Тренинг давомида хотин-қизлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жамоада шахсий имиджни шакллантириш ҳамда лидерлик қобилиятини ривожлантиришга қаратилган интерфаол усуллардан кенг фойдаланилди.




