Самарқандлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-02-12 18:00:00 / Янгиликлар
Самарқанд шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, оталиққа олинган ёшлар, ёш ҳарбий хизматчилар, «Жасорат мактаби» ўқувчилари, «Ёш қутқарувчи» клуби аъзолари ҳамда кўнгилли волонтёрлардан иборат 300 га яқин ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги кенг қамровли ўзгаришлар, ҳарбий хизматчи ва қутқарувчиларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида фикр юритилди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшларга вазирлик таълим муассасаларига ўқишга кириш, қутқарувчилик лавозмига ишга қабул қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида ёшларга ҳам сўз берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва хорижий тилларга йўналтиришга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбир якунида фаол ва ташаббускор ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.







