Мурожаатлар – эътибор марказида: Термиз шаҳри ва Денов туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
2026-02-12 17:35:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигида, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Денов туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда, тизимда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар, хизматчилар уларнинг оила аъзолари ва пенсионерларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланди ва баён этилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилиб, мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.





