“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан ФВВ марказий аппарати, ҳудудий Бош бошқармалар, бошқармалар ва таркибий тузилмалар шахсий таркиби иштирокида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди
2026-02-12 15:30:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари, Термиз ҳарбий прокурори ҳамда ҳарбий хизматчилар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этди.

Тадбирда масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, диний экстремизм ва радикал ғояларнинг салбий оқибатлари жамият ва шахс ҳаётига зарарли таъсири ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда ҳуқуқий маданиятни ошириш, хизмат ва кундалик ҳаётда қонунийликка қатъий риоя этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.





