Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси бошлиғи томонидан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди
2026-02-11 15:00:00 / Янгиликлар
Учрашувда Тошкент вилояти ФВББ, ФВВ Академияси оркестр жамоаси, Махсус қутқарув батальони кинология хизмати ўзларининг чиқишлари билан иштирок этди.

Шунингдек, раҳбарлар ўзларининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида сўз юритдилар. Бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг шарт-шароитлар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ватанпарварлик, қутқарувчилик касбига қизиқиш, бурчга садоқат каби туйғуларни шакллантиришга қаратилган мазкур учрашув маънавий ва амалий кўприк сифатида устозлар ҳамда меҳнат фахрийлари томонидан юқори баҳоланди.





