Қизириқ туманида янги қутқарув қисми фойдаланишга топширилди
2026-02-10 20:55:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғи, туман ҳокими, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, соҳа фахрийлари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Янги бино қутқарувчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган бўлиб, замонавий қутқарув техника ва асбоб-анжомлари, ўқув минораси, маънавият ва маърифат хоналари, ошхона, ювиниш хонаси ҳамда ётоқхона каби хизмат хоналари билан жиҳозланган.
Тадбир давомида иштирокчилар қутқарувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, янги иншоотнинг соҳа ривожидаги аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
Мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тезкорлик билан бартараф этиш имкониятларини янада кенгайтиради.








