“Масъуллар халқ орасида” – Учтепа туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди
2026-02-10 19:40:00 / Янгиликлар
Бугун, 10 февраль куни Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Сотиев раҳбарлигида, ФВВ Академияси бошлиғи, шаҳар ФВББ бошлиғи ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида, Учтепа тумани ҳокимлигида пробация ва маъмурий назорат остида турувчи муқаддам судланган фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида билдирилган мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан диққат билан тингланди. Фуқароларни қийнаётган масалалар – тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш, фуқаролик паспортини олиш, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа йўналишлардаги муаммолар юзасидан тушунтиришлар берилиб, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди ва қолганлари мутасадди идоралар назоратига олинди.




