Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Нукус” деҳқон бозорида ўқув-машғулоти ўтказилди
2026-02-10 12:05:00 / Янгиликлар

Ушбу ўқув машғулотида ФВДқТ таркибига кирувчи хизматлар вакиллари томонидан бир нечта йўналиш бўйича, одамларни қутқариш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди. Машғулот якунлангандан сўнг, бажарилган амалий ҳаракатлар таҳлил қилиниб, машғулотда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.






