Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан жойларда тадбирлар бўлиб ўтди
2026-02-10 10:40:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ва таркибий тузилмалари томонидан буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан таниқли ижодкорлар ва адиблар иштирокида ижодий учрашув ва ғазалхонлик кечалари, анжуман ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчиларнинг маънавий савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга, уларнинг буюк аждодларимизнинг бебаҳо меросидан баҳраманд бўлишига, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.








