Маънавий етук ҳарбий хизматчилар – Ватанимизнинг мустаҳкам қалқони!
2026-02-09 17:05:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан таниқли ижодкорлар ва адиблар иштирокида ижодий учрашув ва ғазалхонлик кечалари, анжуман ва давра суҳбатлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Бу каби тадбирлар ўз навбатида, ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчиларнинг маънавий савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга, уларнинг буюк аждодларимизнинг бебаҳо меросидан баҳраманд бўлишига, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.









