Навоий вилоятида олиб борилган комплекс тадбирлар
2026-02-07 17:40:00 / Янгиликлар

Шу билан бирга, одамлар гавжум бўладиган бозорлар, савдо комплекслари, савдо-кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ҳамда бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларида ўрганишлар олиб борилди.
Шунингдек, инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича қўпол қоидабузарликлар аниқланган мавжуд камчиликлар бартараф этилгунига қадар бино (иншоот) ва хоналарнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Навоий вилоят бошқармасида маҳалла аъзолари билан учрашув ўтказилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жараёнда қутқарув қисмлари фаолияти ўрганилиб, шахсий таркиб томонидан фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги, бириктирилган махсус техниканинг мавсумий шайлиги ва техник ҳолати кўздан кечирилди.








