Бухоро вилоятида олиб борилаётган тадбирлар
2026-02-06 20:40:00 / Янгиликлар
Хабар бериб бораётганимиздек, республикамиз бўйлаб комплекс профилактик тадбирлар ва ўқув машқлари ўтказилмоқда. Навбатдаги манзил Бухоро вилояти бўлди. Унда вилоят ҳудудларида жойлашган савдо комплексларида маҳаллий ҳокимлик ҳамда ФВДқТ хизматлари куч ва воситалари иштирокида шартли равишда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машқлари ўтказилди.

Шунингдек, инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича қўпол қоидабузарликлар аниқланган объектларда мавжуд камчиликлар бартараф этилгунига қадар бино (иншоот) ва хоналарнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда.
Бундан ташқари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларини ташкил этиш ишлар ўрганилиб, аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилди ва фавқулодда вазиятлар йўналишида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жараёнда қутқарув қисмлари фаолияти ўрганилиб, шахсий таркиб томонидан фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги, бириктирилган махсус техниканинг мавсумий шайлиги ва техник ҳолати кўздан кечирилди.






