Учтепа туманида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
2026-02-06 17:50:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда Учтепа тумани ҳудудида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва йирик савдо-кўнгилочар масканларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар изчил олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, ФВВ Академияси бошлиғи полковник Музаффаржон Мамасиддиқов бошчилигида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, курсантлар Учтепа туманида жойлашган “Тинчлик обод”, “Найман”, “Фарҳод”, “Нуробод” маҳаллаларида ҳамда “Ватанпарвар” маҳалласида жойлашган 287-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш, ёшлар ўртасидаги китобхонлик тарғиботини кучайтириш ва фуқаролар хонадонларида хавфсизлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга оширдилар.
Шунингдек, “Ўрикзор савдо комплекси” ва “Глобус MALL” кўнгилочар масканларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш масалалари бўйича бир қатор профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Якунда Академия раҳбарияти ва туман сектор раҳбарлари томонидан масъулларга тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.








