Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида Қашқадарё вилоятидаги “Шўртан газ-кимё мажмуаси”да амалий ўқув машғулоти ўтказилди
2026-02-06 17:05:00 / Янгиликлар
Машғулот давомида объект йиғма отряди томонидан шартли юзага келган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда, инсонларни қутқариш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш, ишчи-ходимларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш каби амалий ҳаракатлар бажарилди ва тадбир якунида ҳаракатлар баҳоланди. Шунингдек, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
