Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида 35 та вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат "Digital Team" рақамли жамоа йиғилиши ўтказилди
2026-02-06 16:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида 35 та вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат "Digital Team" рақамли жамоа йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари С.Зупаров, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳамда соҳага масъул бўлган вазир ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизими субъектларининг тарқоқ ҳолатдаги идоравий ахборот тизимларини ягона платформага тўлиқ интеграция қилиш, хавфли ҳудудлар, хавф манбалари, уларни бартараф этишга жалб қилинадиган куч ва воситалар, моддий-техник ресурслар тўғрисидаги маълумотлар банкини тўлдириб бориш, тезкор бошқарув жараёнини автоматлаштириш ҳамда табиий ва техноген жараёнлар ҳамда ҳодисалар мониторинги ва прогнозини юритиш учун замонавий технологиялар, ахборот дастурлари ва сунъий интеллектнинг ютуқларидан тўлиқ фойдаланиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




