Навоий вилояти ФВБ бошлиғи раҳбарлигида Навоий шаҳридаги йирик савдо мажмуалари ва болалар ўйингоҳларида назорат-профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-02-06 13:45:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирлар давомида савдо-кўнгилоchar объектларида ҳамда болалар ўйингоҳларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, эвакуация йўлаклари, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва созлиги, шунингдек, электр ва газдан хавфсиз фойдаланиш ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, савдо-кўнгилочар мажмуалари маъмурияти ва тадбиркорларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича тушунтириш ва профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур назорат-профилактик тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда жамоат жойларида хавфсизлик маданиятини янада оширишга хизмат қилади.






