Хоразм вилоятида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан обектларда текширувлар амалга оширилди
2026-02-05 20:05:00 / Янгиликлар

Шундан сўнг, ФВДТ хизматлари куч ва воситалари иштирокида шартли равишда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машқлари ўтказилди.
Инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солувчи қўпол қоидабузарликлар аниқланган объектларда мавжуд камчиликлар бартараф этилгунига қадар бино (иншоот) ва хоналарнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла еттилиги аъзолари билан видеоконференцалоқа орқали тезкор учрашув ўтказилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг маҳаллаларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар йўналишида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жараёнда қутқарув қисмлари фаолияти ўрганилиб, шахсий таркиб томонидан фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги, бириктирилган махсус техниканинг мавсумий шайлиги ва техник ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида тизимда хизмат олиб бораётган қутқарувчининг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг яқинлари билан самимий суҳбат ўтказилди ҳамда оилавий шароити билан яқиндан танишилди.









