Фавқулодда вазиятлар вазири биринчи ўринбосарининг Тошкент шаҳридаги объектларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш ишлар давом этмоқда
2026-02-05 18:40:00 / Янгиликлар

Ўрганишлар давомида мазкур объектларда ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, ёнғин ҳақида автоматик хабар бериш воситалари, захира эвакуация йўлаклари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ҳамда бошқа ёнғинга қарши инвентарларнинг мавжудлиги кўздан кечирилди.
Жараёнда инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган қоидабузарликлар бўйича савдо кўнгилочар мажмуасининг болалар ўйингоҳи павильонининг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Шунингдек, объектларнинг ишчи-ходимлари билан фавқулодда вазиятлар, жумладан ёнғин содир бўлганда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларида тушунтириш ва йўриқнома ишлари олиб борилди.






