Жойларда ўқувчи ёшлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни”, “Келажак соати”, “Қутқарувчи ва ёшлар” маънавий-маърифий тадбирлари ташкил этилди
2026-02-05 16:30:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жойларда ўқувчи ёшлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни”, “Келажак соати”, “Қутқарувчи ва ёшлар” маънавий-маърифий тадбирлари ташкил этилди
Тадбирлар давомида ёшларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда қутқарув бўлинмаларининг кундалик фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, махсус техника ва асбоб-ускуналар намойиш этилиб, уларнинг ишлаш тартиби амалий кўрсатмалар асосида тушунтирилди.








