Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.И.Икрамов видеоселектор йиғилиш ўтказди
2026-02-05 13:05:00 / Янгиликлар

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорга мувофиқ бугунги кунда барча ҳудудларда фавқулодда вазиятлар органлари давлат назорати инспекторлари бевосита маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларни самарали ташкил этиш борасида пастга тушиб, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тартибда ишларни амалга оширмоқда.
Бу борада вазир фавқулодда вазиятлар юз бериш хавфи юқори бўлган “қизил” ва “сариқ” тоифага киритилган маҳаллаларни мунтазам равишда “хонадонбай” ўрганиб бориш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича қўшимча топшириқлар берди. Хусусан, давлат назорати инспекторларига аҳоли яшаш хонадонларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш вазифалари белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда ҳудудларда аҳоли ҳаёти ва соғлигига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этмасдан фаолият юритаётган йирик савдо комплекслари, савдо-кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларида профилактик тадбирларни кучайтирилган тартибда олиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди.




