Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳрида жойлашган бир нечта объектларда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-02-04 21:35:00 / Янгиликлар
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВББ ҳамда ФВДқТ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган “Иссиқлик электр маркази” АЖда махсус-тактик машқ ўтказилди. Мазкур машқ мажмуада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш, куч ва воситаларнинг шайлигини баҳолаш, шунингдек, мажмуа ишчи-хизматчиларини фавқулодда вазиятлар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Жараён давом эттирилиб, Тошкент шаҳрида жойлашган “NEXT” кўнгилочар савдо комплексида аҳолини хавфсиз ҳудудга зудлик билан эвакуация қилишга қаратилган профилактик ўрганиш тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, объектнинг ишчи-ходимларига фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан йўриқнома ўтказиш орқали тушунтирилди.
