Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Жиззах шаҳридаги савдо кўнгилочар марказларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини ўрганди
2026-02-04 21:25:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Хуршид Сотиев раҳбарлигида Жиззах шаҳрида жойлашган савдо ва кўнгилочар масканларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида мазкур объектларда ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, ёнғин ҳақида автоматик хабар бериш воситалари, захира эвакуация йўлаклари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ҳамда бошқа ёнғинга қарши инвентарларнинг мавжудлиги, созлиги ва доимий ишчи ҳолатда эканлиги батафсил кўздан кечирилди.
Шунингдек, объектларнинг ишчи-ходимлари билан фавқулодда вазиятлар, жумладан ёнғин содир бўлганда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларида тушунтириш ва йўриқнома ишлари олиб борилди.



