Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар
2026-02-04 21:20:00 / Янгиликлар

Шунингдек, одамлар гавжум бўладиган бозорлар, савдо комплекслари, савдо-кўнгилочар марказлари, умумий овқатланиш шохобчалари ҳамда бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширувлар амалга оширилди. Инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солувчи қўпол қоидабузарликлар аниқланган объектларда мавжуд камчиликлар бартараф этилгунига қадар бино (иншоот) ва хоналарнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла еттилиги аъзолари билан видеоконференцалоқа орқали тезкор учрашув ўтказилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида маҳаллаларда манзилли профилактика тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг маҳаллаларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар йўналишида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида тизимда хизмат олиб бораётган қутқарувчининг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг яқинлари билан самимий суҳбат ўтказилди ҳамда оилавий шароити билан яқиндан танишилди.









