Сирдарёда “Фавқулодда вазиятлардан холи маҳалла ойлиги” доирасида кенг қамровли назорат-профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-02-04 19:15:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти ФВБ томонидан Сайхунобод туманида жойлашган йирик савдо мажмуаларида “Фавқулодда вазиятлардан холи маҳалла ойлиги” доирасида кенг қамровли назорат-профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида савдо мажмуаларининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бериши, шунингдек, ёнғин ўчириш анжомлари, эвакуация чиқиш эшиклари, электр тармоқларининг техник ҳолати батафсил кўздан кечирилди.


